Jamiyat faoliyatining predmeti va maqsadlari

Jamiyat faoliyatining predmeti va maqsadlari

                      “Андижон биокимё заводи” АЖ 1953 йилда гидролиз заводи сифатида ташкил топган. Завод асосан фурфурол, озуқа хамиртуруши, фурфурол спирти ва бошқа махсулотлар ишлаб чиқарган. 1994 йилда завод қайта реконструкция қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига  асосан этил спирти ишлаб чиқарувчи биокимё заводига айлантирилган. Сўнг Вазирлар Маҳкасининг 1999 йил 26 ноябрдаги “2000-2001 йилларда хорижий инвесторларни жалб қилган ҳолда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 511-сонли қарорига хамда Давлат мулк қўмитасининг 2000 йил 7 ноябрдаги 167-ПО сонли буйруғига асосан “Андижон биокимё заводи” очиқ акциядорлик жамиятига айлантирилган.

                    Жамият акциядорларининг 2014 йил 1-августдаги навбатдан ташқари умумий йиғилиш қарорига асосан ва “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги янги қонунига мувофиқ акциядорлик жамиятига айлантирилиб, Андижон шахар хокимлиги хузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси томонидан 2014 йил №8896 рақами билан рўйхатга олиниб, жамиятнинг янги тахрирдаги устави ва гувохномаси олинди.

                    Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2017 йил 23 августдаги 3239-сонли қарорига асосан “Ўзспиртсаноат” АКси “Ўзвиносаноат-холдинг” АЖга қўшиб юбориш йўли билан тугатилганлиги сабабли “Andijon biokimyo zavodi” акциядорлик жамияти тўғридан-тўғри “Ўзвиносаноат-холдинг” АЖ таркибига киритилган.

                   Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2018 йил 28 февралдаги ПҚ-3573-сонли қарорига асосан “Ўзвиносаноат-холдинг” акциядорлик жамияти, “Ўзшаробсаноат” акциядорлик жамиятига қайта номланганлиги сабабли “Andijon biokimyo zavodi” акцяидорлик жамияти тўғридан-тўғри “Ўзшаробсаноат” АЖ таркибига киритилган.

                    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-5656-сонли қарори билан “Ўзшаробсаноат” акциядорлик жамиятининг жамиятнинг низом жамғармасидаги улуши Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш Агентлигига ўтказиб берилган.

Корхонада ишлаб чикариладиган махсулотлар

Жамиятнинг асосий ишлаб чиқариладиган махсулоти озуқали ректификатланган этил спирти қисобланади. Этил спиртини ишлаб чиқариш узлуксиз равишда 24 соат мобайнида икки сменада ишлайди. ГОСТ- 596267 асосан бу махсулотнинг уч хил нави ишлаб чиқарилади, булар:

ректификатланган “ Люкс” навли этил спирти;

ректификатланган “ Экстра” навли этил спирти;

ректификатланган “ Олий тозаланган” навли этил спирти;

Асосий махсулотни ишлаб чиқариш жараёнида, яъни хом спиртдан ректификатланган этил спиртини олишда иккиламчи махсулотлар Эфир альдегид фракцияси, сивуш ёги, углекислота гази ва барда (атала) махсулотлари ишлаб чиқарилади.

Этил спирти махсулоти асосан алкоголь махсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарга хамда медицина ва бошқа махсулотлар учун ишлаб чиқарилади.

Иккиламчи махсулотлар эса халқ хужалиги сохасида фойланилиб, ЭАФ-техник спирт махсулоти, этилацетат ва бошқалар, сивуш ёги, фармацефтика лак буёқ ва саноатни бошқа тармоқларида фойдаланилади, углекислота гази - техник мақсадларда фойдаланилади, барда (атала) эса хайвонлар учун озуқа эм сифатида ишлатилади.

“ANDIJON BIOKIMYO ZAVODI” акциядорлик жамиятида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ягона телефон оркали кабул килиш ва кўриб чикиш тартиби

 

Тўлик номи: "Andijon biokimyo zavodi" акциядорлик жамияти  
Қисқа номи: " Andijon biokimyo zavodi " АЖ  
БОГЛАНИШ:  
Ўзбекистон, 170119, Андижон ш., Бобуршох к-си, 12  
E-mail: andbiokim@bk.ru  
Факс: (+998 74) 298-13-78  
Иш кунлари: Шанба ва Якшанба кунларидан ташқари хар куни соат 8:00 дан 17:00 гача
Тушлик вақти 12:00 дан 13:00 гача

Ягона маълумотлар учун телефони: (+998 74) 298-10-01  
Иш вақти: 8:00 - 17:00  

Ушбу телефон орқали қилинган мурожаат бир иш куни муддатида масъул ходимлар тмонидан ўрганиб чиқилиб, натижаси бўйича қолдирилган телефон рақамизга маълум қилинади..

Ягона ишонч телефон: (+998 74) 298-10-01

ish vaqti: 24/7

BOG'LANISH UCHUN MA'LUMOTLAR

 Ўзбекистон, 170119, Андижон ш., Бобуршох к-си, 12

ДЕВОНХОНА

tel: +99874 298-13-72

fax: + 99874 298-13-78

e-mail: andbiokim@bk.ru 

web-sayt: www.andbiochemical.uz

Иш вақти: Душанба- Жума 8:00 дан 17:00 гача

ҚАБУЛХОНА

Тел: +99874 298-10-01

факс: +99874 298-13-78    

Иш вақти: Душанба- Жума 8:00 дан 17:00 гача

Qo'shimcha materiallar