biznes reja ko'rsatkichlari

biznes reja ko'rsatkichlari

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 августдаги ПҚ-3239 сонли қарорига асосан, ишлаб чиқарилаётган спирт маҳсулотини сифатини янада ошириш ва иккиламчи маҳсулотларни қайта ишлаш мақсадида умумий қиймати 607087 Евро бўлган якуний тозаловчи ускуна (разгонная калонна) Германия давлатининг “Райнер Шмитт ГМБХ” фирмасидан олиб келинди. 2018 йилнинг 2-чорагида ушбу ускуна ва бутловчи қисмлар  ўрнатилиб ишга туширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2692 сонли қарори ҳамда техник аудит хулосасига асосан, 2018 йилнинг 3-чорагида жамиятнинг дон тайёрлаш цехига  умумий қиймати 2 215 890 рубл бўлган 2 дона сеператор ва 1 дона шнек сотиб олиш юзасидан, 2018 йил 15 май куни Россия Федерациясининг АО “Мельинвест” заводи билан шартнома имзоланди. 2018 йилнинг 4-чорагида ишга туширилди.

Куз-қиш мавсумида табиий газ таъминотида жуда кўп муаммолар келиб чиқаётганлиги сабабли, шахарнинг 80 метрли кўчаси бўйлаб янги газ тармоғи тортиб келиш учун лойиха-смета хужжатлари тайёрланди. Ушбу газ тармоғини тортиб келиш учун 5000 метр узунликдаги темир қувурлар сотиб олинди. 2018 йилнинг 4-чорагида ишга туширилди.