E'lon

Andijon biokimyo zavodi акциядорлик жамияти

Акциядорлари диққтига

2019 йил 4 октябр куни соат 11:00 да Андижон шаҳри, Бобур шох кўчаси 12-уйда “Andijon biokimyo zavodi” АЖмажлислар залида акциядорлик жамияти акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтади.

Йиғилиш КУН ТАРТИБИ:

1. Жамият бошқарув раисининг маҳаллийлаштириш, саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш ҳамда ахборот технологиялари масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимини жорий этиш;

2. Жамиятнинг ташкилий тузилмасига тегишли ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш;

3. Бошқарув раисининг биринчи ўринбосари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигининг асосий кўрсаткичларини белгилаш;

4. Жамият устави ва ички ҳужжатларига амалдаги қонунчилик талабларидан келиб чиқиб киритиладиган ўзгаришлар ва қўшимчалар матнини тасдиқлаш;

5. “Андижон биокимё заводи” АЖнинг корпоратив бошқарув Қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида

Акциядорларни рўйхатга олиш 2019 йил 4 октябр куни соат 10-00  дан  10-50 гача амалга оширилади.

Акциядорлар йиғилишга жисмоний шахслар шахсини тасдиқловчи хужжат (паспорт) билан, вакиллар нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома билан юридик акциядорлар эса йиғилишда иштирок этиб овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган ишончнома билан келишлари сўралади.

2019 йил 4 октябр кунги акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида акциядорларнинг иштирок этиши учун шакллантириладиган реестр саналари:

  • акциядорларга хабар бериш учун 2019 йил 12 сентябр холатига;
  • йиғилишда иштирок этиш 2019 йил 27 сентябр холатига;

Шу муносабат билан, Андижон шаҳри, Бобур шох кўчаси 12-уйда бўлиб ўтадиган “Andijon biokimyo zavodi” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этишингизни сўраймиз.

Қўшимча Маълумотлар учун:

Жамият расмий корпоратив веб сайти: www.andbiochemical.uzwww.openinfo.uz

Электрон почта манзили: www.andbiokim@bk.ru

Телефон: (0-374) 298-10-01, 298-13-70, Факс: (0-374) 298-13-78 

Andijon biokimyo zavodi” AJ

бошқаруви